Кириш Регистрация

Неймар Жаҳон чемпионатининг 2-турида Бразилия терма жамоаси сафига қайтиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг юлдузли ҳужумчиси Неймар болдир мушагидан олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Globo журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, терма жамоа мураббийлар штаби 34 ёшли ҳужумчи Жаҳон чемпионати—2026 гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги Гаитига қарши баҳсда майдонга туша олишига умид қилмоқда. Ушбу учрашув 19 июнь кунига режалаштирилган.

Мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси "C" квартетида Гаитидан ташқари Шотландия ва Марокаш терма жамоаларига қарши ҳам баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 11:55, 09.06.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик