Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+2 | -2

Югославия терма жамоаси ва Мадриднинг «Атлетико» клуби собиқ ҳужумчиси Раде Богданович Португалия терма жамоаси ҳамда «Ан-Наср» клубининг 41 ёшли форварди Криштиану Роналдунинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини танқид қилди.

«Менимча, Роналдунинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши футбол учун шармандаликдир. У зўрға юрибди. Ҳомийлар ва федерация уни фақат номи туфайли илгари суришди.

У тайёр эмас. Агар мен Роналдунинг ўрнида бўлганимда, уялиб кетардим. У гўё нафақахўрлар лигасидан келгандек кўринмоқда. Инсон қачон кетиш ва қачон хайрлашиш кераклигини билиши лозим.

Унга қараб ачинарли бўлади, ахир у 40 ёшдан ошган. Мен унга нисбатан юксак ҳурматдаман, аммо, болам, сен асосий таркибда ўйнаши мумкин бўлган 20 ёшли йигитнинг ўрнини эгаллаб турибсан. Мартинес терма жамоада етарли обрўга эга эмаслигини кўрганимда, Португалиянинг гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этишини истайман», — деди Богданович. Унинг сўзларини RTS келтирмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:07, 12.06.2026.
Ўқилди: 5058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик