Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Клозе: «Месси ЖЧ-2026 да менинг рекордимни янгилаши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб қолмоқда — германиялик ҳужумчи ҳисобида 16 та гол бор. Ушбу рекордга энг яқин турган футболчилар Лионель Месси (13 та гол) ва Килиан Мбаппедир (12 та гол).

Клозе 2026 йилги мундиалда унинг рекорди янгиланишини кутмоқда.

«Мен ушбу турнирда рекордим янгиланишини кутяпман. Жамоалар сони ортиши билан ўйинлар сони ҳам кўпаяди, бу эса гол уриш учун кўпроқ имконият демакдир. Ҳаммаси жойида, барибир кун келиб рекорд янгиланади. Буни Лионель Месси амалга ошириши мумкин. Мен Мессининг катта мухлисиман ва доим шундай бўлиб қолганман», — деди Клозе Süddeutsche Zeitung нашрига берган интервьюсида.

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 17 июнь куни Жазоирга қарши ўтказади.

Киритилди: 19:29, 13.06.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик