Жаҳон чемпионати-2026нинг "I" гуруҳидан ўрин олган Ироқ ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Жамоалар Фоксборо шаҳридаги «Жиллетт» стадионида тўқнаш келишди. Учрашувни Пьер Ачо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Норвегия терма жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Норвегияликлар таркибида ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд (икки бор), ҳимоячи Лео Эстигор ва ярим ҳимоячи Кристиан Торстведт гол уришди. Ироқ терма жамоасининг ягона голига ҳужумчи Аймен Ҳуссейн муаллифлик қилди.
Норвегия 3 очко жамғариб, "I" гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Ироқ эса сўнгги ўринда бормоқда.
ЖЧ-2026нинг иккинчи турида Ироқ Франция билан ўйнайди, Норвегия эса Сенегал билан тўқнаш келади. Иккала учрашув ҳам 23 июнь куни бўлиб ўтади.













