Кириш Регистрация
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия 1-1 Конго ДР
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада - Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия

Месси XXI асрда миллий жамоалар сафида энг кўп хет-трик қайд этган футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси XXI асрда миллий жамоалар сафида энг кўп хет-трик қайд этган футболчига айланди. Бу ҳақда Transfermarkt маълум қилди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Жазоирга қарши ўйинда (3:0) қайд этилган хет-трик Месси учун Аргентина терма жамоаси сафидаги 11-хет-трик бўлди.

Шу тариқа, аргентиналик юлдуз ушбу кўрсаткич бўйича якка пешқадамга айланди. Аввалроқ у Криштиану Роналду билан биринчи ўринни бўлишиб турган эди. Рейтингнинг учинчи поғонасидан эса БАА терма жамоаси ҳужумчиси Али Мабхут ўрин олган бўлиб, унинг ҳисобида 9 та хет-трик бор.

Жазоирга қарши учрашув Мессига жаҳон чемпионатлари тарихида яна бир рекордни тақдим этди. У 38 ёшу 358 кунлигида мундиаллар тарихидаги энг ёши катта хет-трик муаллифига айланди.

Бу борадаги аввалги рекорд Криштиану Роналдуга тегишли эди. Португалиялик юлдуз ЖЧ-2018да Испания дарвозасига учта гол киритганида 33 ёшу 130 кунлик бўлган.

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта хет-трик муаллифлари учлигига яна нидерландиялик Роб Ренсенбринк ҳам киради. У ЖЧ-1978да Эронга қарши баҳсда 30 ёшу 335 кунлигида хет-трик қайд этган эди.

Жаҳон чемпионатларидаги энг ёши катта хет-трик муаллифлари:

1. Лионель Месси — 38 ёш, 358 кун
2. Криштиану Роналду — 33 ёш, 130 кун
3. Роб Ренсенбринк — 30 ёш, 335 кун

Манба: championat.com
Киритилди: 22:33, 17.06.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик