Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Миржалол Қосимов: «0:0 учун эмас, фақат ғалаба учун ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги плей-офф жавоб баҳсидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.

— Эртага бизни қийин ўйин кутмоқда. Иордания яхши шаклланган жамоа. Аслида биз Иорданиядан ғалаба билан қайтмоқчи эдик. Аммо бу мақсадимиз амалга ошмади. Турли гаплар эшитяпман, гўёки биз эртага 0:0 ҳисобида дуранг учун ўйнаймиз. Аммо ундай эмас. Биз Иорданиядан кучлимиз ва буни майдонда исботлаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бизга битта ўйин керак эди. Иордания билан дастлабки ўйиндан кейин футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб олишди. Эртага фақат ғалаба учун ўйнаб, мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

— Иордания терма жамоаси битта гол уриб олса, Ўзбекистон қийин аҳволда қолиши мумкин. Бу ҳолатни ҳам инобатга оляпсизми?
— Албатта. Худди Иордания бўлгани каби биз ўйинни агрессив бошлаб, гол уриб олишга ҳаракат қиламиз. 2005 йилда плей-оффдан ўта олмагандик. Бу сафар ушбу имкониятдан фойдаланмоқчимиз. Ғалаба учун қўлимиздан келган ва келмаган барча чораларни ишга соламиз.

— Қарши ҳужумда эҳтиёт бўлишимиз керак, назаримизда. Боиси ҳимоя чизиғимиз ва дарвозабонимиз у қадар ишончли ўйнай олишмаяпти.
— Албатта, ҳужумга ўтган пайтимизда қарши ҳужумни ўтказиб юборишимиз керак эмас. Қайсидир футболчи олдинга ўтганида унинг ўрнини бошқа футболчи эгаллаши талаб этилади. Биринчи ўйинда ҳам рақиб ўйин бошидан қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилди. Ўша ўйинда рақибнинг қарши ҳужумларини ўтказиб юбормадик. Эртанги ўйинда бир сонияга ҳам эътиборни қочирмаслигимиз ва ҳар бир қарич ер учун охиригача курашишимиз керак.

— Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинда жуда кўп стандарт вазиятлар ва бурчак тўпларини амалга оширганига қарамай, улардан наф чиқара олмади. Жавоб ўйини олдида бу ҳолат устида ишланмоқдами?
— Ҳақиқатан ҳам Иордания билан ўйиндан олдин стандарт вазиятлар бўйича ишлашга вақт бўлмади. "Квадрат" орқали футболчиларнинг ўзаро тушунувчанлигини оширишга асосий эътибор қаратилди. Тошкентда бўладиган ўйинда стандарт вазиятлардан фойдалана оламиз деб ўйлайман. Ҳақиқатан ҳам Иордания 8-9та бурчак тўпини амалга оширган бўлсак, уларнинг ярми деярли "ўхшамади".

— Егор Кримецнинг жароҳати қанчалик жиддий?
— Егорь бир ой давомида ҳеч қандай ҳаракат қила олмайди. У оёқларининг мушакларини тортиб олди. У 3 ҳафта дам олиши керак ва ўз формасини тиклаш учун яна 2 ҳафта керак бўлади. Бунақа бўлади деб ўйламагандик. Унинг ўрнини тўладирадиган футболчилар бор.

— Зуҳуров эртанги ўйинда ҳам асосий таркибда тушадими?
— Зуҳуров биринчи ўйинда ёмон ҳаракат қилмади. Бирор кор ҳол бўлмаса, у эртанги ўйинда ҳам ўйинни асосий таркибда бошлаши керак.

— Иван Нагаевнинг Тошкентда қолиши биринчи ўйиндаги режаларингизга ўзгартириш киритганмиди?
— Рақиб чарчаган пайтда тезкор Иван Нагаевни захирадан майдонга туширишни режалаштиргандим. Аммо ҳужжат билан боғлиқ муаммолар туфайли у Иорданияга бора олмади.

— Санжар Турсунов биринчи ўйинда яхши ўйнай олмади. Эртага ҳам унга асосий таркибда ишонч билдирасизми?
— Ҳозирда бу борада аниқ фикр билдира олмайман. Буни эртага билиб оламиз. Майдонга қайси футболчи тушишидан қатъий назар жамоа манфаати учун охиригача ҳаракат қилиши лозим. Боиси, футбол жамоавий ўйин.

— Эртага жамоани 4-4-2 схемаси остида майдонга туширишингиз мумкинми?
— Ҳамма нарса бўлиши мумкин. 4-2-3-1, 4-4-2, 4-5-1, 3-5-2 - вазиятга қараб мазкур тактик схемалардан бирига ўтишимиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:49, 09.09.2013.
Ўқилди: 7899 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.