Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

ЖЧ-2026. Япония Тунис дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати–2026 "F" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Тунис ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Мексиканинг Гуадалупе шаҳридаги «ББВА» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Япония йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда ҳисобни 4-дақиқада Даичи Камада очди. 31-дақиқада Аясе Уэда жамоасининг устунлигини икки бараварга оширди. Иккинчи бўлимда Дзюня Ито 69-дақиқада учинчи голни урди. Учрашувга нуқтани эса 83-дақиқада дубль қайд этган Аясе Уэда қўйди.

ЖЧ-2026. F гуруҳи, 2-тур
Тунис — Япония — 0:4
Голлар: Камада (4), Уэда (31, 83), Ито (69).

Биринчи турда Япония Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Тунис Швецияга мағлуб бўлган эди.

Икки турдан кейин Япония ўз ҳисобида 4 очко тўплади ва плей-офф учун курашда муҳим қадам ташлади. Тунис эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Япония Швецияга қарши майдонга тушади, Тунис эса Нидерландия билан баҳс олиб боради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:02, 21.06.2026.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик