Кириш Регистрация

Тунис терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Тунис терма жамоаси Япониядан учралган йирик мағлубиятдан сўнг, Жаҳон чемпионати — 2026’нинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлди.

Учрашув японияликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Самурайлар» таркибида Аясе Уэда дубль қайд этган бўлса, Даити Камада ва Дзюня Ито биттадан гол уришга муваффақ бўлишди.

Иккита ўйиндан сўнг Тунис ҳисобида бирорта ҳам очко йўқ, тўплар нисбати эса 1-9 ни ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, африкаликлар илк турда Швеция терма жамоасига 1:5 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Шу тариқа, Туниснинг Нидерландияга қарши ўтадиган сўнгги баҳси жамоа учун шунчаки расмиятчиликка айланди. Япония эса "F" гуруҳида Нидерландия билан бирга пешқадамликни бўлишиб турибди.

Киритилди: 12:22, 21.06.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик