Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Сольбаккен Франция билан ўйинга асосий таркибни туширмагани ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен ЖЧ-2026 3-туридан ўрин олган Францияга қарши ўйинда (1:4) асосий таркибнинг айрим футболчиларини майдонга туширмаслик борасидаги қарорига изоҳ берди. Норвегияликлар 2-турдан кейин плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўйган эдилар.

«Ҳаммаси жуда оддий. Сенегал билан ўйиндан кейин биз таҳлил ўтказдик ва беш-олти нафар футболчи 80-дақиқадан сўнг жуда қаттиқ чаршаб қолганини кўрдик. Бу бутун ҳимоя чизиғи ва айрим ярим ҳимоячиларга тегишли эди. Шунингдек, Сенегал билан ўйиндан кейин Норвегияда бугунги учрашув олдидан тикланиш учун камроқ вақт бўлганини билардик.

Биз муносиб ўйин ўтказишимиз мумкин эди, аммо бизнинг мақсадимиз — ғалаба қозониш. Жамоанинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ғалаба қозониш имкониятларимиз қанчалик юқори эканлигини ва кейинги ўйинга қанчалик тайёр бўлишимизни баҳолаш керак эди. Шунинг учун мен учун бу мутлақо аниқ қарор эди. Физиотерапевтлар, тиббий штаб ва ҳатто айрим футболчилар ҳам шу фикрда эдилар. Улар ўйинда иштирок этиш осон бўлмаслигини айтишди», — деди Сольбаккен.

Киритилди: 06:04, 27.06.2026.
Ўқилди: 1025 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик