Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Роналду XXI асрда Жаҳон чемпионатларида офсайдга тушиш бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду гуруҳ босқичи доирасида Колумбияга қарши кечган учрашувдан сўнг, XXI асрда Жаҳон чемпионатларида энг кўп офсайдга (ўйиндан ташқари ҳолатга) тушган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди.

Португалиялик ҳужумчи ушбу баҳсда икки бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди ва Жаҳон чемпионатларидаги фаолияти давомида бундай вазиятларнинг умумий сонини 23 тага етказди. У бу кўрсаткич бўйича Тьерри Анрини (22) ортда қолдирди ва айни дамда фақатгина Робин ван Персига (25) ютқазмоқда. Роналдуда ушбу «антирекорд»ни янгилаш учун камида яна битта ўйин бор.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия билан учрашув голсиз дуранг билан якунланди. Португалия 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритди ва унда Хорватияга қарши майдонга тушади.

Роналду учун мазкур Жаҳон чемпионати фаолиятидаги олтинчиси бўлди. У илк бор бундан 20 йил аввал Германияда ўтказилган турнирда иштирок этган эди.

Киритилди: 12:23, 28.06.2026.
Ўқилди: 334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик