Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Маркиньос: «Плей-офф – бутунлай бошқа турнир»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси сардори Маркиньос Жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган Японияга қарши бўлажак учрашувдан кутилаётган фикрлари билан ўртоқлашди ва жамоанинг ўйинга бўлган кайфияти ҳақида гапирди.

«Шубҳасиз, Японияга қарши баҳс биз учун энг ўзига хос ўйин бўлади. Бу жуда қийин учрашув бўлади, аммо биз тайёрмиз. Машғулотлар ўтказдик, рақибни таҳлил қилдик ва ўйин учун режа тайёрладик.

Япония терма жамоасини тўғри зарарсизлантира олишимиз керак – бу ушбу босқичга лойиқ тарзда етиб келган жуда кучли жамоа. Шунингдек, кўп нарса ўз ўйинимизга боғлиқ эканини ҳам тушуниб турибмиз.

Сўнгги ўйинларда ўсишга эришдик. Балки, турнирни унчалик яхши бошламагандирмиз, лекин иккинчи ўйинда яхшироқ, учинчисида эса ундан ҳам кучлироқ ўйнадик. Энди бор тажрибамиздан фойдаланиш муҳим.

Ҳозир бутунлай бошқа турнир бошланяпти. Гуруҳ босқичи — бу алоҳида масала, у ерда асосийси плей-оффга чиқиш эди. Чиқиб кетиш (плей-офф) ўйинлари эса янги мусобақадир. Қадамма-қадам ҳаракат қилиш лозим.

Аввалги Жаҳон чемпионатидаги шахсий тажрибамиздан келиб чиқиб, ҳар бир вазиятда максимал даражада диққатни жамлаш ва ўйиннинг ҳар бир деталига эътибор бериш қанчалик муҳимлигини биламиз. Биз айнан шундай йўл тутамиз», – деди Маркиньос.

1/8 финалда Япония — Бразилия жуфтлиги ғолиби Норвегия ёки Кот-д’Ивуар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:23, 29.06.2026.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик