Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Ал-Ҳилол» Канселуни йиғинга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини Испанияда давом эттирмоқчи, бироқ Саудия Арабистони клуби уни қўйиб юборишни истамаяпти. Бу ҳақда Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, «Ал-Ҳилол» португалиялик футболчини терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланганидан сўнг, мавсум олди йиғинларига таклиф қилган. Клуб раҳбарияти футболчининг келажаги бўйича ички баҳолаш ишларини олиб боргандан кейингина якуний қарор қабул қилмоқчи.

Шундай бўлса-да, Канселунинг ўзи фақат «Барселона»да ўйнашни хоҳламоқда. У каталонияликлар билан икки мавсумлик шартнома борасида келишувга ҳам эришиб бўлган.

33 ёшли ҳимоячи «кўк-анорранглилар» лагерига ўтиш учун «Ал-Ҳилол»даги сўнгги йили учун тўланиши керак бўлган катта миқдордаги маошидан воз кечишга ва шартномани бекор қилишга тайёр. Аммо Саудия клуби футболчининг трансфери учун сарфлаган маблағининг маълум бир қисмини қоплаб олишни мақсад қилган. «Барселона» эса вазиятни кузатишда давом этмоқда.

Киритилди: 17:09, 30.06.2026.
Ўқилди: 1321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик