Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 1-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Кейн ёки Мбаппе? Дайо Упамекано икки ҳужумчи ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Дайо Упамеканога Харри Кейн ва Килиан Мбаппе ўртасида танлов қилиш таклиф этилди. Упамекано Кейн билан Мюнхен клубида бирга тўп суради.

— Харри Кейн ёки Килиан Мбаппе?

— Мен «Бавария»да Харри Кейн билан бирга ўйнаётганимдан жуда хурсандман. Лекин бу ерда, Франция терма жамоаси ҳужум чизиғида ҳам юқори маҳоратли футболчиларимиз жуда кўп ва бу ажойиб, — деди Упамекано Жаҳон чемпионати—2026нинг 1/16 финали доирасидаги Франция ва Швеция (3:0) учрашувидан кейин берган интервьюсида.

Жаҳон чемпионати—2026 АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтмоқда. Турнир 11 июнда бошланган бўлиб, 19 июлга қадар давом этади. Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Киритилди: 17:17, 01.07.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик