Австрия терма жамоаси ЖЧ-2026нинг 1/16 финалидан ўрин олган Испанияга қарши ўйинда (0:3) рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олмади.
Мураббий Ральф Рангник шогирдлари томонидан жами 5 та зарба йўлланди, бироқ уларнинг ҳеч бири дарвоза рамкасига аниқ бормади. Испанияликлар эса рақиб дарвозасига 23 та зарба беришди, улардан 10 таси аниқ чиқди.
Шу тариқа, испанияликлар 2014 йилдан бери Жаҳон чемпионати плей-офф учрашувларида ўз дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба берилишига йўл қўймаган илк жамоага айланишди. Ўшанда, ЖЧ-2014 финалида Германия терма жамоаси Аргентинага қарши баҳсда (1:0) худди шундай натижага эришган эди.













