Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Миср терма жамоаси устози болакайнинг телефонини синдирган хавфсизлик ходими билан можарога киришди

Баҳо:
+ | -

Миср терма жамоаси бош мураббийи Хусам Ҳасан у билан суратга тушмоқчи бўлган, бироқ полиция (хавфсизлик ходими) туфайли буни уддалай олмаган болакайнинг ёнини олди.

Гап шундаки, болакай мураббийнинг олдига келиб, бирга суратга тушишни илтимос қилмоқчи бўлган. Аммо қўриқчилик ташкилоти ходими унинг қўлидан телефонини юлиб олган ва ерга ташлаб синдирган. Ҳасан бу ҳолатни кўриб, айбдор билан даҳанаки жангга киришган ва воқеа ҳатто мушлашувгача боришига сал қолган.

«Болакайнинг мен билан суратга тушишига тақиқ қўйилишини шунчаки қараб тура олмайман. Биз бу ерга мухлисларимизни хурсанд қилиш учун келганмиз, уларни ўзимиздан итартиш учун эмас», — деди Ҳасан журналистларга берган интервьюсида.

Якунда бу воқеа барибир қувончли якун топди. Ҳасан болакайга янги телефон олиб беришни ваъда қилди ҳамда уни оиласи билан бирга ЖЧ–2026 мусобақасининг 1/16 финали доирасидаги Австралияга қарши ўйинга таклиф этди (бу кўнгилсиз ҳодиса айнан ўша учрашувдан олдин содир бўлганди). Натижада мисрликлар рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олишди.

Киритилди: 12:27, 05.07.2026.
Ўқилди: 443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик