Кириш Регистрация

41 ёшли Роналду Жаҳон кубогини юта олмаса ҳам афсус қилмаслигини айтди

Баҳо:
+ | -1

Португалия терма жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати — 2026даги эҳтимолий ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, форвард фаолияти давомида ҳали бирор марта мундиалда ғолиб чиқмаган.

«Агар биз Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқсак, мен "янада кўпроқ Роналду" бўлиб қолмайман, ғолиб чиқа олмасак ҳам "камроқ Роналду"га айланиб қолмайман. Мен ҳаётдан миннатдорман. Ҳар бир кундан завқ оляпман, мен бахтли инсонман. Ҳар бир кундан қувонишга ўргандим», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради таниқли журналист Фабрицио Романо.

Жорий Жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси 1/8 финал босқичига қадар етиб келди. Ушбу босқичда Роберто Мартинес шогирдлари Испанияга қарши баҳс олиб боришади. Учрашув 6 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Киритилди: 16:53, 06.07.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик