Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Роналдо: «Анчелоттини танқид қилган интервьюм — фейк»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Роналдо, матбуотда унинг номидан Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетган миллий жамоа футболчилари ва бош мураббий Карло Анчелоттини танқид қилган интервью эълон қилинганидан сўнг баёнот берди.

Собиқ ҳужумчи ЖЧ 1/8 финали доирасидаги Бразилия — Норвегия учрашувидан кейин ҳеч қандай интервью бермаганини алоҳида таъкидлади.

«Шуни аниқлаштириб ўтмоқчиманки, Бразилия иштирокидаги ўйиндан сўнг мен ҳеч қандай интервью бермадим ва бирорта ҳам ОАВ билан мулоқот қилмадим. Матбуотда тарқатилаётган барча баёнотлар — ёлғон (фейк) хабарлардир», — деб ёзди Роналдо Х ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар норвегияликларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди. Неймар эса «пентакампеонлар» сафидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Киритилди: 13:24, 07.07.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик