Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Жоау Невеш Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026дан чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоау Невеш миллий жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетишига изоҳ берди.

«Менинг биринчи жаҳон чемпионатим — бу ҳиссиётлар қоришмаси. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланиш ва орзуимизга эриша олмаганимиздан хафалик. Кўпчилик ҳар бир ўйинда кўрсатаётган меҳнатимизни кўрмайди ва терма жамоа либосида майдонга тушиш қандай ҳиссиёт эканини тушунмайди. Бу биз кутган натижа эмас. Ҳаммаси учун раҳмат, Португалия», — деб ёзди Жоау Невеш ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, португалияликлар жаҳон чемпионатидаги иштирокини 1/8 финалда Испания терма жамоасига қарши ўйин билан якунлашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Киритилди: 18:57, 08.07.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик