Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ямал: «Куртуа — дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал 2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финали доирасида Бельгияга қарши ўйин олдидан ўз ўйинига нисбатан жуда талабчан эканини таъкидлади.

«Мен босимни ҳис қилмаяпман. Буни масъулият деб биламан. Одамлар сизга ишониши ва ўйин тақдирини ўзгартира олишингизни кутиши яхши ҳолат. Менга бу ёқади. Танқидларни доим ижобий қабул қиламан. Баъзида: «Нима учун улар бундай дейишмоқда?» деб ўйлайсан. Аммо кейин, ажойиб ўйин кўрсатганингда, улар сукут сақлашга мажбур бўлишади. Мен бундан-да яхшироқ ўйнай оламан. Мен ўзимга нисбатан жуда талабчанман ва ҳеч қачон: «Бўлди, етарли, иш бажарилди», деб айтмаганман. Менда ҳеч қачон бундай ҳис бўлмаган — на «Барселона»да, на Испания терма жамоасида.

Одамлар Саудия Арабистони билан бўлган ўйиндан сўнг фақат гол ура олмаганим учун хафа бўлдим деб ўйлашди... Бу умуман ундай эмас. Менинг мақсадим гол уриш эмас. Мен жамоамга ёрдам беришни истайман. Ўз ўйиним даражасини оширмоқчи эдим. Янада яхшироқ ҳаракат қилишим мумкин эди. Мен фарқ яратишни (ўйин тақдирини ҳал қилишни) хоҳлайман. Тибо Куртуа — дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. У менинг ишимни қийинлаштиради, аммо доимгидек, мен ғалаба қозонишни истайман!» — дейди Ямалнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Испания — Бельгия учрашуви 10 июль, жума куни Инглвуддаги (АҚШ) «Соу-Фай» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Киритилди: 08:27, 09.07.2026.
Ўқилди: 333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик