Ҳимоячилар Рис Жеймс ва Марк Геҳи ҳамда ярим ҳимоячи Деклан Райс 8 июль куни Канзас-Ситида (АҚШ) бўлиб ўтган Англия терма жамоаси машғулотида қатнашмади. Бу машғулот 2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финали доирасида Норвегияга қарши ўйин олдидан ташкил этилди.
Уч нафар футболчи индивидуал дастур асосида шуғулланган бўлса, қолган 22 ўйинчи умумий гуруҳда машқ қилди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон ҳам машғулотда қатнашмади, у қўлидаги операциядан кейин тикланиш жараёнини ўтамоқда.
25 ёшли Гехи ЖЧ-2026 да бешта ўйинда, 26 ёшли Жеймс тўртта ўйинда, 27 ёшли Райс ҳам тўртта ўйинда майдонга тушган (бир марта голли узатма билан ажралиб турган).
Норвегия — Англия чорак финал учрашуви 12 июль куни бўлиб ўтади.













