Бугун, 9 июль куни футбол бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи чорак финал баҳси бўлиб ўтади. Унда Франция ва Марокаш терма жамоалари куч синашишади.
Таҳлилчиларнинг прогнозига кўра, Франция терма жамоасининг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 60,6% ни, учрашувнинг дуранг билан якунланиши 25,2% ни, Марокашнинг ғалабаси эса 14,2% ни ташкил этади.
Умумий ҳисобда Франциянинг ярим финалга чиқиш имконияти 75,7%, Марокашники эса 24,3% деб баҳоланмоқда.













