Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум охирида «Реал» УЕФАга «Барселона» устидан шикоят қилиб, «Негрейра иши» бўйича тергов ишлари олиб борилаётгани сабабли Каталония клубини четлатишни талаб қилганди, бироқ бу талаб ҳозирча инобатга олинмаяпти.

Каталония клуби Чемпионлар лигаси иштирокчиларининг дастлабки рўйхатига киритилди. Diario Sport нашрининг фикрича, бу УЕФА испан ҳуқуқ-тартибот идоралари ишга нуқта қўймагунча «Барселона»га нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаслигини англатади.

Шу билан бирга, УЕФАнинг ўзи эълон қилинган рўйхат дастлабки характерга эга эканлигини таъкидламоқда. Ташкилот ушбу рўйхат фақат спорт натижалари асосида тузилганини ва ҳозирда давом этаётган интизомий, лицензиялаш ёки бошқа ҳуқуқий жараёнларни инобатга олмаганини аниқлик киритди.

Киритилди: 13:26, 09.07.2026.
Ўқилди: 3827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик