Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес жорий Жаҳон чемпионатида рақиб жарима майдончаси атрофидаги шерикларини қулай вазиятга чиқарувчи 62 та узатмани амалга оширди. Бу ҳақда Opta статистика портали маълумот бермоқда.
Родрининг ушбу натижаси охирги 12 йил ичидаги бир турнир доирасида қайд этилган энг яхши кўрсаткич бўлди. Бундан аввал, 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳам худди шунча аниқ ва хавфли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, испаниялик футболчилар мундиалнинг ярим финалига йўл олишди ва у ерда Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.













