Ярим ҳимоячи Браим Диас шу ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин.
ElNacional.cat нашрининг хабарига кўра, марокашлик футболчининг трансферига «Наполи» қизиқиш билдирмоқда. Неаполь клуби футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун тахминан 60 миллион евро тўлашига тўғри келади. Шу билан бирга, Мадрид клуби ҳам шу ёзда ўз ўйинчиси билан хайрлашишга тайёр.
Браим Диас 2019 йилда «Манчестер Сити»дан 17 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.













