Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Жанубий Африка полицияси ЖЧ-2026 да қатнашган футболчининг вафоти юзасидан тергов бошлади

Баҳо:
+ | -

Жанубий Африка ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мамлакат миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Жейден Адамснинг вафоти юзасидан расмий тергов бошлади.

Маълум қилинишича, 25 ёшли футболчининг жасади Кейптаун шаҳридаги Скоце Клооф ҳудудидаги уйлардан бирида топилган. Ҳозирча унинг ўлимига нима сабаб бўлгани расман ошкор этилмаган. Полиция ҳодиса юзасидан барча ҳолатларни ўрганмоқда.

Жейден Адамс яқинда 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатида Жанубий Африка терма жамоаси сафида иштирок этган эди. У гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам майдонга тушиб, жамоасининг мундиал тарихида илк бор плей-офф босқичига чиқишига муносиб ҳисса қўшди. Бироқ Канада терма жамоасига қарши 1/16 финал баҳсида майдонга тушмаган.

Футболчининг кутилмаган вафоти Жанубий Африка спорт жамоатчилигини чуқур қайғуга солди. Мамлакат футболчилар уюшмаси, спорт расмийлари ҳамда кўплаб футболчилар Адамснинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шу билан бирга, расмийлар тергов якунига қадар унинг ўлими сабаблари юзасидан турли тахминлар тарқатмасликка чақирди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:34, 14.07.2026.
Ўқилди: 312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик