Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Френки де Йонг жаҳон чемпионатидан жиддий жароҳат билан қайтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жароҳати сабабли бир неча ой майдонга туша олмаслиги мумкин.

Каталония клубининг жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилари дам олиш учун қўшимча вақт олишган бўлса-да, Рональд Араухо ва де Йонг аллақачон жамоа ихтиёрига қайтиб, тиббий кўрикдан ўтишди.

Marca нашри хабарига кўра, нидерландиялик футболчида тизза жароҳати аниқланган.

Ҳозирча якуний ташхис қўйилгани йўқ. Яқин кунларда ярим ҳимоячи қўшимча текширувлардан ўтиши керак.

Бироқ клубдагилар вазиятдан хавотирда ва энг ёмон сценарийни кутишмоқда. Футболчи бир неча ойни ўтказиб юбориши, хусусан, тикланиш жараёни тўрт ойгача давом этиши истисно қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси сафида тўртта ўйин ўтказган эди.

Киритилди: 18:45, 14.07.2026.
Ўқилди: 1269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик