Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Родри: «Ҳакамлар Ямалга нисбатан қилинган 10–15 та қоидабузарликни қайд этмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси сардори Родри ҳакамларнинг жамоа вингери Ламин Ямалга нисбатан муносабатини танқид қилди.

«Сўнгги учта ўйиндан бери шу ҳолат такрорланмоқда. Ямалга нисбатан камида 10–15 та қоидабузарлик бўлмоқда, аммо ҳакамлар уларни қайд этмаяпти. Агар бу ҳолатларга эътибор берилмаса, ҳимоячилар худди шундай ўйнашда давом этади. Ҳакамларнинг бундай ён босиши, айниқса, бугунги ўйинда яққол кўринди. Шунга қарамай, Ламин яна бир бор ажойиб ўйин намойиш этди», — деди Родри AS нашрига.

ЖЧ–2026 финалида Испания терма жамоаси Аргентина — Англия жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлга қадар ўтказилмоқда. Финал баҳси АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:38, 15.07.2026.
Ўқилди: 1046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик