Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Жаҳон чемпионати финалида танаффус 30 дақиқагача чўзилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати финал учрашувидаги танаффус одатдаги 15 дақиқа ўрнига 30 дақиқагача давом этиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Ҳал қилувчи баҳс 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерсидаги “Метлайф” стадионида бўлиб ўтади.

Аввалроқ FIFA матбуот хизмати финал учрашуви танаффусида махсус шоу дастури ташкил этилишини маълум қилганди. Унда канадалик хонанда Жастин Бибер, америкалик поп юлдузи Мадонна, колумбиялик қўшиқчи Шакира ҳамда Жанубий Кореянинг машҳур BTS гуруҳи чиқиш қилиши режалаштирилган.

Жаҳон чемпионатининг илк финалчиси Испания терма жамоаси бўлди. Испанлар ярим финалда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи финалчи эса 15 июль оқшомида бўлиб ўтадиган Англия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ярим финал баҳсида аниқланади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:21, 15.07.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик