Англиялик ҳимоячи Деклан Райс Англия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-ўрин учун кечаётган баҳсида жуда тез ҳисобни очди. У ўйиннинг 134-сониясида (2:14) дарвозани ишғол қилди.
Маълум бўлишича, бу Англия терма жамоасининг сўнгги беш йил ичидаги энг тезкор голи ҳисобланади. Бундан аввалги рекорд Люк Шоуга тегишли бўлиб, у 2021 йилги Европа чемпионати финалида италияликлар дарвозасини иккинчи дақиқа бошланишидан олдинроқ ишғол қилганди.
Тўғри, ўшанда инглизлар финалда мағлубиятга учрашган эди. Бу улар кетма-кет бой берган Европа чемпионати финалларининг биринчиси эди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви 19 июль оқшомида бўлиб ўтади.













