Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Олтин тўп» ташкилотчилари Жаҳон чемпионати юзасидан тушунтириш беришди

Баҳо:
+ | -

Нуфузли «Олтин тўп» мукофотининг расмий сайтида бир мақола эълон қилинди. Унда муаллифлар бу йил «Олтин тўп»ни Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан футболчи олиши шартми ёки йўқми, деган саволга жавоб беришган. Эслатиб ўтамиз, куни кеча мундиалда Испания терма жамоаси зафар кучган эди.

Мақолада мундиаллардаги муваффақиятдан сўнг футболчилар «Олтин тўп»ни қўлга киритган ҳолатлар мисол қилиб келтирилган. Шунингдек, бошқа мисоллар, хусусан, Лионель Месси (2010) ва Лука Модрич (2018) мисоллари ҳам келтирилган.

1995 йилдан бери, яъни «Олтин тўп» Европа чегараларидан чиқиб бутун дунёга тарқалганидан буён, Жаҳон чемпионатларидан сўнг мукофотни етти мартадан тўрттасида мундиал ғолиби бўлган жамоа вакили қўлга киритган.

«Ҳа, Жаҳон чемпионатидаги ғалаба ёрдам беради, лекин «Олтин тўп»ни кафолатламайди. Уни қўлга киритиш учун нафақат Жаҳон чемпионатининг, балки бутун мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш керак», — дейилади материалда.

Ўтган йили «Олтин тўп»ни Усман Дембеле қўлга киритган эди.

Киритилди: 20:49, 20.07.2026.
Ўқилди: 3974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик