Аргентина вице-президенти Виктория Вильярруэль 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг миллий терма жамоа ҳақида гапирди.
"Аргентина учун бор кучингизни сарфлаганингиз учун миллий терма жамоага раҳмат!
Биз сизни яхши кўрамиз ва ҳайратда қоламиз, чунки сиз халқимизнинг энг яхши фазилатларини: жасорат, меҳнатсеварлик, истеъдод ва маҳоратни ўзида мужассам этгансиз.
Раҳмат, чунки 50 миллион аргентиналик кўк ва оқ ранглар остида бирлашган", деб ёзган Виктория Вильярруэль.













