Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Ювентус» ҳужумчиси ижара асосида Лига 1 га йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»нинг марказий ҳужумчиси Лои Опенда фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради. Sky Sport Italia хабарига кўра, бельгиялик форвард 2026/2027 йилги мавсум охиригача ижара асосида «Лион» футболчисига айланади. Ижара шартномасида уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилади.

Опенда «Ювентус» билан шу ёзда тўлиқ шартнома имзолаган эди. Бунгача бельгиялик футболчи Турин клуби шарафини Германиянинг «РБ Лейпциг» клубидан ижарага олинган ҳолда ҳимоя қилаётганди. Нуфузли Transfermarkt портали 26 ёшли ҳужумчини 25 миллион еврга баҳоламоқда.

Италия клуби таркибида Опенда барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйган.

Киритилди: 18:30, 25.07.2026.
Ўқилди: 320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик