Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Педру Нету фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Педру Нету фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Журналист Жанлуиджи Лонгарининг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш ўз мижозини «Ал-Ҳилол» клубига таклиф қилган.

Олдинроқ «Ал-Ҳилол» ҳужумчилар қидирувида бозорни ўрганишда давом этаётгани ва «Бавария» вингери Луис Диас билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди. ОАВ маълумотларига кўра, Саудия клубининг ёзги умумий трансфер бюджети 350 миллион евродан ошади, колумбиялик футболчи учун эса 105 миллиондан 132 миллион еврогача ажратишга тайёр.

«Ал-Ҳилол» жорий трансфер ойнасида ҳужум чизиғи учун аллақачон битта легионерни харид қилиб бўлди. Жамоага Нидерландия терма жамоасининг 24 ёшли вингери Крисенсио Саммервилл келиб қўшилди. Трансфер суммаси 55+10 миллион еврони ташкил этгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 12:52, 27.07.2026.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик