Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ энди «Бешиктош»нинг асосий трансфер нишони эмас. Бу ҳақда Turkiye Today нашри хабар бермоқда.
Истанбул клуби футболчи вакиллари сўраган пул миқдорини ҳаддан ташқари юқори деб топди ва фаол музокараларни тўхтатишга қарор қилди.
«Сўнгги таклифимиз ўз кучида қолади, аммо уни оширмаймиз. Бу — «Бешикташ» молиявий тамойилларига мос келадиган охирги чегара», — деди клуб спорт директори Ўндер Ўзан.
Мутасаддининг тушунтиришича, агент ўз комиссиясини сўрашга ҳақли, бироқ клуб жамоанинг молиявий барқарорлигига путур етказадиган шартларга рози бўлмаган.
Бундан ташқари, футболчининг имиж ҳуқуқлари ҳамда либослар сотувидан тушадиган даромадни бўлишиш бўйича талаблари ҳам музокараларни мураккаблаштирган.













