Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

АҚШда ФИФА раҳбарига нисбатан тергов бошланмоқда

Баҳо:
+5 | -

АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жейми Раскин Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинога нисбатан суриштирув ишларини бошлади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Раскин жаҳон футболининг бошқарув органи билан АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг администрацияси ўртасидаги алоқаларни ошкор қилувчи ҳужжатларни сўраган.

Шунингдек, Раскин ФИФАнинг Майами ҳамда Нью-Йоркдаги офисларига ташриф буюрувчилар журналини ташкилот Нью-Йоркда штаб-квартирани ижарага олган бутун давр бўйича тақдим этишни талаб қилган.

Хатда, шунингдек, АҚШ Адлия вазирлигининг жаҳон футболидаги коррупция бўйича ҳукумат суриштирувлари фигурантларига, жумладан, 2015 йилда ФИФАнинг 20 дан ортиқ юқори лавозимли мутасаддилари ва спорт маркетинг раҳбарларига нисбатан очилган «айблов хулосаларини рад этиш» ҳақидаги қарори ҳам эслатиб ўтилган.

Матбуот хати якунида Раскин Инфантинодан Вакиллар палатасининг ҳуқуқий қўмитаси учун интервью шаклида расмий кўргазма беришини сўраган.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтди. Финалда Аргентина терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган Испания терма жамоаси турнир ғолибига айланди.

Киритилди: 09:34, 28.07.2026.
Ўқилди: 2010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик