Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Испанияда Ламин Ямал ва мигрантлар мавзуси муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик журналист Педро Пикерас мамлакатдаги мигрантларга бўлган муносабат ҳақида фикр юритаётиб, «Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямални эслаб ўтди.

«Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтаётган вақтда ҳамма Ламин Ямалга тан бераётган, уни яхши кўрар эди. Мен кўчада эдим, байрам қилинишини кузатдим ва одамлар Ламин Ямал учун жинни бўлишаётган эди. Оддий одамлар ушбу терма жамоадаги қора танли ёки оқ танли инсонларни бир-биридан ажратмайди. Улар Испанияга Аргентинага қарши баҳсда буюк ғалабани тақдим этган ўрнак бўладиган ёшларни кўришди. Одамлар уларнинг ҳар биридан ҳайратда эди. Муаммо [мигрантларга бўлган муносабат] қаердан келиб чиқаётганини баримиз яхши биламиз. Бизга дунё қандай бўлиши кераклиги ҳақида бузиб кўрсатилган тасаввурни, терисининг ранги бошқача бўлганларга нисбатан синфий, ирқчилик ва камситувчи қарашларни сингдиришга ҳаракат қилишмоқда. Гўёки оқ танли бўлиш илоҳий нарсадек. Бундан буён ҳаммаси фақат ёмонлашиб боради», — деди Пикерас RTVE эфирида.

Ямал якунланган дунё биринчилигининг барча 8 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида эса Ламин 7 та ўйинда иштирок этган, 1 та гол уриб, 4 та голли узатмага муаллифлик қилган (шу жумладан финал ўйинида ҳам).

Киритилди: 09:37, 28.07.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик