Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Фенербаҳче» Рафаэль Леау учун «Милан»га 42 млн евролик расмий таклиф билан чиқди

Баҳо:
+ | -

Sport Mediaset нашри хабарига кўра, «Фенербаҳче» «Милан» вингери Рафаэль Леауни сотиб олиш бўйича дастлабки расмий таклифни илгари сурди. Турклар бонуслар билан биргаликда умумий қиймати 40 миллион евро ва қўшимча 2 миллион евролик таклиф пакетини тақдим этди.

Туркия гранди директори Жихан Камерни таклифни шахсан етказиш учун Италияга юборди. Келишув пакети 5 миллион евролик дастлабки ижара тўлови ва мавсум охирида 35 миллион евролик мажбурий сотиб олиш шартидан иборат.

Португалиялик футболчи ушбу келишувга розилик беришга тайёр, чунки бу трансфер унинг амалдаги маошини икки бараварга ошириб, йилига 12 миллион еврога етказади.

Бироқ, бу ёзда Гонсало Рамуш ва Марио Гила учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган «Милан» тезкор пул маблағларига эҳтиёж сезгани сабабли ижара формуласини дарҳол рад этди ва тўлиқ, тўғридан-тўғри трансферни талаб қилмоқда.

Леаунинг жамоадан кетиши деярли аниқ бўлиб турганига қарамай, «россонерилар» футболчи учун 50 миллион евролик нарх белгилаб олишган.

Киритилди: 13:43, 28.07.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик