Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Перу клуби либосига 1000 та ҳомий жойлаштирди ва банкротликдан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Перунинг «Депортиво Мунисипаль» клуби молиявий муаммолар туфайли ҳаваскорлар лигасига тушиб кетди ва банкротлик ёқасига келиб қолди.

Шундан сўнг Лимада жойлашган, Перунинг тўрт карра чемпиони ҳисобланган клуб молиявий инқироздан чиқиш учун ноодатий лойиҳани амалга оширди. Мақсад эркаклар жамоасининг учинчи лигадаги иштироки, аёллар жамоасининг иккинчи дивизиондаги фаолияти ҳамда клуб академиясини молиялаштириш учун маблағ йиғиш эди.

Клуб анъанавий йирик реклама блоклари ўрнига ўйин либосини 1000 та кичик реклама жойига бўлди. Бу жойларни маҳаллий компаниялар, кичик тадбиркорлар ва ҳатто оддий мухлислар ҳам сотиб олиши мумкин эди. Нархлар 25 евродан 150 еврогача белгиланди.

Ҳомийлар эса эвазига ижтимоий тармоқларда реклама, чипталар ва клуб атрибутикаси учун чегирмалар, шунингдек, футболчилар орқали ўз бизнесини тарғиб қилиш имкониятига эга бўлди.

Натижада клуб ўйин либосидаги барча 1000 та реклама жойини тахминан уч ой ичида сотишга муваффақ бўлди. Йиғилган маблағ эса клубнинг бир йиллик харажатларини тўлиқ қоплади.

Ушбу лойиҳа McCann Lima агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Ёзда эса у реклама ва креатив маркетинг соҳасидаги дунёдаги энг нуфузли танловлардан бири ҳисобланган Cannes Lions 2026 фестивалининг бош мукофотига сазовор бўлди.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:30, 30.07.2026.
Ўқилди: 547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик