Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Дубай Юнайтед» Пирлонинг келажаги бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«Дубай Юнайтед» клуби бош мураббий Андреа Пирлонинг келажаги ҳақида расмий баёнот берди. Аввалроқ у Россиядаги букмекерлик компанияси билан ҳамкорлиги туфайли Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Клуб баёнотида шундай дейилади:

«Сўнгги бир неча кун давомида оммавий ахборот воситаларида Андреа Пирлонинг келажаги ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди. Уларнинг айримлари ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Дубай Юнайтед» ўтган мавсумдан буён футбол афсонаси Андреа Пирлонинг бош мураббийимиз эканидан мамнун. Клуб президенти Илие Чебану, раҳбарият, мураббийлар штаби ва футболчилар уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Андреа Пирло «Дубай Юнайтед»га содиқ, клуб ҳам унга тўлиқ ишонади.

Айни пайтда биз тарихимиздаги илк ADNOC Про-лигаси мавсумига тайёргарлик кўряпмиз. Бу клубимиз учун муҳим янги саҳифа ҳисобланади ва бутун эътиборимиз жамоанинг тайёргарлиги ҳамда мусобақадаги иштирокига қаратилган.

Барча мухлисларимиз ва Дубайдаги футбол ишқибозларини стадионга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлашга ҳамда «Дубай Юнайтед»нинг Про-лигадаги йўлининг бир қисмига айланишга чақирамиз».

Аввалроқ Андреа Пирло Италия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод ҳисоблангани, бироқ Россиядаги букмекерлик компанияси билан тузган шартномаси атрофидаги можаро сабаб ушбу тайинлов амалга ошмагани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:37, 30.07.2026.
Ўқилди: 381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик