Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Фулхэм» «Реал»дан уч нафаp футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Яқинда матбуотда ҳужумчи Гонсало Гарсия ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Сесар Паласиос «Реал»дан «Фулхэм»га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Marca нашрининг хабар беришича, Лондон клуби мадридликларнинг яна бир аъзосини нишонга олган. Учинчи футболчи — ярим ҳимоячи Тьяго Питарч.

Манба маълумотларига кўра, 18 ёшли Питарчнинг ўзи ҳам «Фулхэм»га ўтишга ва у ерда Альваро Арбелоа билан яна бирга ишлашга тайёр. Тьяго 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ушбу мураббий қўл остида мунтазам равишда майдонга тушиб келаётган эди.

Тьяго Питарчнинг бозор қиймати Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 15:17, 01.08.2026.
Ўқилди: 3303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик