Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Интер» Диаби бўйича «Ал-Иттиҳод»га янги таклиф юборди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби вингер Мусса Диаби трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда. Клуб Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси учун янги таклиф тайёрлади.

Саудиялик журналист Муҳаммад ал-Букаирийга таянган ҳолда Goal портали хабар беришича, Италия клуби футболчини тўлиқ сотиб олиш бўйича дастлабки режасидан воз кечган ва энди 27 ёшли француз учун бир мавсумга 28 миллион евролик ижара таклиф қилмоқда.

Аввалроқ «Интер» футболчининг тўлиқ трансфери учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёр эди, аммо «Ал-Иттиҳод» раҳбарияти уни сотиш борасида узил-кесил қарорга келмаган эди.

Милан клуби ижара варианти Саудия томони учун жозибадорроқ бўлишига умид қилмоқда. Таъкидланишича, футболчининг ўзи эса тўлиқ трансферни маъқул кўрмоқда.

Ўтган мавсумда Диаби 43 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 05:21, 03.08.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик