Уэльс футбол ассоциациясидан сўнг Англия футбол ассоциацияси ҳам Жанни Инфантинога бўлган ишонч мактубини қайтариб олмоқчи.
Бу ҳақда BBC Sport хабар бермоқда. Инглизлар ФИФА президенти номига расмий хат тайёрламоқда, унда ташкилот раҳбари сайловида унинг номзодини қўллаб-қувватлаш қарори бекор қилиниши маълум қилинади. Бу қарор Инфантинонинг ФИФА турнирларининг тижорат ҳуқуқларидаги улушларни хусусий инвесторларга сотиш лойиҳасидан воз кечиши оқибатлари билан боғлиқ.
Аввалроқ, худди шундай қадамни Уэльс футбол ассоциацияси ҳам ташлаган эди ва ФИФАнинг амалдаги раҳбарига нисбатан ишонч йўқолганини эълон қилганди.
Шунингдек, илгарироқ УЕФА президенти Александер Чеферин Инфантинони қўллаб-қувватлаган миллий ассоциацияларни ФИФА раҳбарининг бўлажак сайловлари олдидан ўз хатларини қайтариб олишга чақиргани ҳақида хабар берилган эди.













