Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

«Сантьяго Бернабеу» — ЖЧ-2030 финалини қабул қилиш учун асосий фаворит

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби уй аренаси ҳисобланган «Сантьяго Бернабеу» ЖЧ-2030 финал ўйинини ўтказиш учун асосий номзод бўлиб турибди, деб хабар беради Radio Nacional de España (RNE).

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги Жаҳон чемпионатига учта мамлакат — Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Шунингдек, турнирнинг дастлабки ўйинлари Уругвай, Аргентина ва Парагвайда ҳам ўтказилади.

Аввалроқ, ҳал қилувчи баҳсни ўтказиш ҳуқуқи Марокашга берилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, ФИФА президенти Жанни Инфантино шу йўл билан бўлажак ФИФА президентлиги сайловларида Марокаш футбол федерациясининг қўллаб-қувватловига эришмоқчи бўлган. Бироқ кўп ўтмай ФИФА бу маълумотни рад этди.

Марокаш томонининг норозилигини олдини олиш ва муросага келиш мақсадида, ушбу Африка мамлакатига 2029 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Март ойида ФИФАнинг янги раҳбариятини сайлаш жараёни бўлиб ўтади ва Инфантино яна бир муддатга қайта сайланишни ният қилган.

RNE маълумотларига кўра, ҳозирда амалдаги президентни Африка (54) ва Осиё (47) федерациялари — жами 101 та овоз билан қўллаб-қувватламоқда. Қайта сайланиш учун унга 106 та овоз керак бўлади. Унга қарши эса биргаликда 96 та овозга эга бўлган УEФА ва КОНКАКАФ чиқмоқда.

Киритилди: 09:37, 07.08.2026.
Ўқилди: 993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3932]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3025]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2710]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2628]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2604]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2383]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2014]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1869]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1830]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1739]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик