Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Неймарнинг собиқ агенти «Барселона»дан маошини ошириш учун «ПСЖ»дан қандай фойдаланганини айтди

Баҳо:
+ | -

Неймарнинг собиқ агенти Вагнер Рибейро бразилиялик ҳужумчининг «Барселона»даги маошини ошириш учун «ПСЖ»нинг қизиқишидан қандай фойдалангани ҳақида гапириб берди.

— Неймарга «Барселона»дан кўра «Реал»га ўтиш яхшироқ бўлармиди?

— У «Барселона»да Суарес, Месси, Хави, Иньеста ва ҳужумларни чуқурдан бошлайдиган ҳимоячилар билан ажойиб футбол ўйнади. У ерда фақат юқори даражадаги футболчилар бор эди.

Неймар барчасида ғолиб чиқди. У ҳеч нарсадан афсусланмайди. Пул ҳам ўз ролини ўйнади, у «Барселона»да катта маблағ ишлаб топди.

Унинг «ПСЖ»га ўтишидан бир йил олдин Ибицда Неймар ва унинг отаси билан учрашув ўтказдим. Парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфийни ҳам ўзим билан олиб бордим. Буни ҳеч кимга билдирмай амалга оширдим ва у ерда уч соат бирга бўлдик.

Ўшанда қуйидаги келишувга эришилди: Носир Неймарга меҳмонхоналардан тушадиган даромаддан улуш, самолёт ва «Барселона»даги маошидан икки баравардан ҳам юқори маош таклиф қилди. Неймар «Барселона»да 11 миллион евро оларди, Носир эса 25 миллион евро таклиф қилди. Биз эса 40 миллион евро сўрадик.

Неймарнинг отаси билан бирга ушбу учрашув ҳақида Франция матбуотига, хусусан, L’Équipe нашри орқали «ПСЖ» футболчига йилига 25 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумот тарқатдик. Шундан сўнг «Барселона» ҳам жавоб қайтарди — унга 26 миллион евро маош таклиф қилди.

Бир йил ўтгач, Неймар 40 миллион евро ишлаб топиши керак эди, парижликлар эса унинг трансфери учун 222 миллион евро тўлади.

Бу ҳақиқат. Пул ҳамма нарсани ҳал қилади, шундай эмасми? — деди Рибейро.

Киритилди: 19:44, 08.08.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик