Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

CAF раҳбари Инфантинони қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Африка футбол конфедерацияси (CAF) президенти Патрик Мотсепе бир қатор футбол ассоциациялари томонидан ФИФА раҳбари Джанни Инфантино шаънига айтилаётган танқидлар юзасидан ўз фикрини билдирди.

Аввалроқ ФИФА Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш учун FIFA Forward Enterprise (FFE) номли янги тижорат тузилмасини яратишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедерациялари томонидан билдирилган танқидлар ҳамда УЕФАга аъзо мамлакатларнинг ЖЧни бойкот қилиш таҳдиди фонида ушбу ғоядан воз кечишга қарор қилди. Баъзи футбол ассоциациялари 2027 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда ФИФАнинг амалдаги президентини қўллаб-қувватлашдан воз кечишга қарор қилишди.

«Агар кимдадир Джаннига ёки бошқа бирор кимга нисбатан эътирозлари бўлса, жараённи ва ФИФА процедурасини кузатинг, ҳаммаси оддий. Агар уни лавозимидан олмоқчи бўлсангиз, сайловга боринг ва 211 та ассоциация бир қарорга келсин. Буни амалга оширинг ва овоз бериш унга ишониш-ишонмасликларини кўрсатиб беради.

Жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Сайлов кейинги йили бўлиб ўтади. Биз ушбу жараённинг давом этишига ва ФИФАнинг 211 аъзоси бир қарорга келишига имкон беришимиз керак эмасми? Мен турли муаммолар ҳақида жуда кўп эшитдим ва ҳар қандай масалада ҳукм чиқаришга эҳтиёткорлик билан ёндашаман.

Ҳар бир инсон эшитилиш ҳуқуқига эга. Келинг, эшитув ва тегишли форум, суриштирув, суд, трибунал ёки бу нима бўлишидан қатъи назар, ҳаммасини ўтказайлик. Ҳар ким адолатга ҳақли. Тўғриланиши керак бўлган кўплаб муаммолар ва салбий ҳолатлар мавжуд. Аммо у кечирим сўради ва балки ҳамма нарсани бошқачароқ қилиш керак бўлгандир, деб айтди.

Тез-тез мен ғалаба қозонишини хоҳлаган номзодлар ғалаба қозонмайди. Ким ғалаба қозонса, мен уни қўллаб-қувватлашим керак. Менга дунё бўйлаб ассоциациялардан жуда кўп қўнғироқлар бўлади. Менга бирдамлик ва ҳамкорликка урғу бериш ёқади. Олдимизда турган муаммолар фонида футболни ривожлантиришни қандай давом эттириш мумкин? Ушбу муаммоларни ҳал қилиш орқали. Биз уларни ҳал қиламиз ва олдинга ҳаракат қиламиз», — деди Мотсепе.

Киритилди: 17:57, 13.08.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик