«Аякс» ҳимоячиси Йосип Шутало ижара асосида «Лацио»га ўтди. Бу ҳақда Рим клуби матбуот хизмати маълум қилди.
26 ёшли хорватиялик футболчи билан тузилган шартнома 2026/27 йилги мавсум охирига қадар амал қилади. Келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш банди ҳам кўзда тутилган.
Шутало 2025/26 йилги мавсумда «Аякс» сафида 31 та учрашувда майдонга тушган.
Ҳимоячи Хорватия терма жамоаси таркибида эса 37 та ўйин ўтказган.













