«Манчестер Сити» футболчиси Нико О’Райли Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) талқинига кўра йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
21 ёшли англиялик футболчи ушбу мукофотни 2025/26 мавсум якунларига кўра қўлга киритди. Ғолиб профессионал футболчилар ўртасидаги овоз бериш натижалари асосида аниқланади.
О’Райли соврин учун курашда жамоадоши Райан Шерки, «Арсенал» вакили Макс Доуман, «Борнмут» футболчиси Жуниор Крупи, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну ва «Ливерпуль» вакили Рио Нгумони ортда қолдирди.
Ўтган мавсумда О’Райли барча мусобақалар доирасида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.














