Кириш Регистрация
19/11 18:00 Сурхон 0-0 Андижон
20/11 17:00 ОКМК - Қизилқум
20/11 17:00 Локомотив - Пахтакор
20/11 18:30 Навбаҳор - Нефтчи
21/11 01:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол
21/11 17:00 Қўқон-1912 - Сўғдиёна
21/11 17:00 Насаф - Машъал
21/11 17:30 Манчестер Сити - Фулхэм
21/11 18:00 Алавес - Депортиво
21/11 18:00 Хоразм - Бухоро
21/11 19:00 Комо - Кальяри
21/11 19:00 Лацио - Лечче
21/11 20:00 Борнмут - Ноттингем Форест
21/11 20:00 Астон Вилла - Сандерленд
21/11 20:00 Челси - Лидс
21/11 20:00 Ковентри Сити - Кристал Пэлас
21/11 20:00 Тоттенхэм - Ипсвич
21/11 20:15 Райо Вальекано - Валенсия
21/11 22:00 Парма - Рома
21/11 22:30 Севилья - Бетис
21/11 22:30 Ньюкасл - Арсенал

Альварес «Атлетико» билан кетма-кет иккинчи кун машғулот ўтказмади

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес бугун ҳам жамоа билан машғулот ўтказмади, деб хабар берди AS. Аргентиналик футболчи кеча ҳам касаллиги сабабли машғулотда иштирок этмаган эди.

Қайд этилишича, футболчи ҳануз яхши ҳолатда эмас ва унинг шанба куни «Севилья»га қарши ўйинда иштирок этиши катта сўроқ остида. Шу тариқа, Диего Симеоне ҳужум чизиғида яна қийинчиликларга дуч келади, чунки Александр Сёрлот ҳамон сафдан ташқарида.

Альвареснинг эҳтимолий трансфер борасидаги вазияти ҳамон ноаниқ. Аввалроқ «Барселона» президенти Жоан Лапорта каталонияликларнинг ҳужумчи бўйича таклифи ҳали ҳам кучда эканини ва «Атлетико»нинг бошқа клублар билан музокара олиб бораётганидан хабар топишганини тасдиқлаган эди.

«Атлетико» эса футболчининг каталонияликлар жамоасига кетишига қатъиян қарши эканини яна бир бор маълум қилди. Вазиятни ҳал қилишнинг эҳтимолий вариантларидан бири Хулианнинг «Арсенал»га трансфери бўлиши мумкин.

Киритилди: 15:07, 27.08.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик