Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Жалолиддин Машарипов Теҳрон дербисида майдонга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Эроннинг “Истиқлол” жамоасида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов 2-сентябрь, чоршанба куни бўладиган “Персеполис”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Машарипов 2026-йилнинг 1-январида “Сепахон”га қарши учрашувда (73-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 90-дақиқада алмаштирилган) жароҳат олиб, 31-январ куни операция қилинган эди. Узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолгани ҳамда индивидуал тикланиш жараёни чўзилгани сабабли у 2026-йилги Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборди.

Ҳозирги вақтда Машарипов спорт формасини тиклаб, “Истиқлол”нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. У Эрон чемпионатининг дастлабки учта ўйинида қайдномага киритилган бўлса-да, майдонга тушмаган эди. Футболчи 4-тур доирасидаги “Фулад”га қарши беллашувда эса умуман қайдномага киритилмади. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, мураббийлар штаби футболчини “Персеполис”га қарши ўйинга сақлаш мақсадида унга дам беришга қарор қилган.

Маълумот учун, Эрон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Истиқлол” ҳамда “Персеполис” ўртасидаги учрашув 2-сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан 21:00 да Исфахондаги “Нақши Жаҳон” стадионида бошланади. Эътиборли томони шундаки, “Персеполис” сафида яна икки нафар ўзбекистонлик футболчи — Остон Ўрунов ва Игор Сергеев тўп тепади.

Киритилди: 14:45, 01.09.2026.
Ўқилди: 652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик