Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» — «Порту» баҳсининг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-туридан ўрин олган «Порту»га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Манчестер Сити» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда 26 ёшли норвегиялик ҳужумчи дубль қайд этди.

«У олтита голли вазиятга эга бўлди ва «Манчестер Сити»га ғалаба келтирган голларни урди. У жарима майдони ичида жуда яхши ҳаракат қилади, шунингдек, ўйинда фаолроқ иштирок этиш учун ортга қайтган пайтларда тўпни яхши сақлайди ва узатмаларни аниқ амалга оширади», — дея Ҳоланднинг ўйинига баҳо берди УЕФА техник кузатувчилар гуруҳи.

Чемпионлар лигасининг 2-турида «Манчестер Сити» «ПСЖ»га қарши, «Порту» эса «Бетис» билан ўйнайди. Ҳар икки учрашув 14 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:19, 09.09.2026.
Ўқилди: 1209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик